Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

Қалам, ёзув ва ҳарфлар “тилга кирган” экспозиция!

24.01.2026, 13:441373
Қалам, ёзув ва ҳарфлар “тилга кирган” экспозиция!

XIV–XV асрларда Марказий Осиёда ёзув оддий ҳужжат эмас, балки маънавият ва тафаккурни ифода этувчи санъатга айланган. Қалам учида илм, сиёҳда маънавият, хатларда эса бутун бир цивилизация яширинган. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида намойиш этилаётган мазкур даврга оид хаттотлик экспонатлари аждодларимизнинг юксак тафаккури ва бадиий дидидан сўзлайди.

XIV асрнинг иккинчи ярми ва XV асрда Марказий Осиё, хусусан Мовароуннаҳр ва Хуросон ҳудудларида илм-фан, адабиёт ва меъморчилик билан бир қаторда хаттотлик санъати ҳам юксак тараққиёт босқичига кўтарилди. Ёзув оддий ахборот воситаси эмас, балки бадиий тафаккур, эстетик дид ва маънавий камолотни акс эттирувчи мукаммал санъат турига айланди.

Хаттотлар Қуръон нусхалари, ҳадис тўпламлари, илмий ва тарихий асарларни нафақат мазмун, балки шакл ва услуб жиҳатидан ҳам юксак маҳорат билан битишди. Насх, сулс, муҳаққақ, насталиқ каби хат турлари такомиллашиб, хаттотлик мактаблари шаклланди ва уларнинг анъаналари асрлар давомида сақланиб келди.

“Цивилизациялар ва кашфиётлар девори”да намойиш этилаётган хаттотлик буюмлари

Хаттотлик санъатининг ривожида махсус асбоб-ускуналар муҳим ўрин тутди. Қалам, қаламдон ва сиёҳдон нафақат амалий эҳтиёжни қондирган, балки ўша даврнинг эстетик қарашлари, ҳунармандчилик маҳорати ва маънавий дунёқарашини ўзида мужассам этган. Қамиш, бамбук ёки анор шохидан ясалган қаламлар ҳар бир хат услубига мослаб тайёрланган. Қалам хаттот қўлида фикр ва маънавиятни қоғозга кўчирувчи нозик восита сифатида қадрланган.

Қаламдонлар ёғоч, металл ёки сополдан ясалиб, наққошлик ва ёзувлар билан безатилган бўлиб, хаттотнинг ижтимоий мавқеи ва бадиий дидини намоён этган. Сиёҳдонлар эса сиёҳни сақлаш ва унинг сифатини таъминлашга хизмат қилган, махсус рецептлар асосида тайёрланган сиёҳнинг бардавомлиги айнан шу идишлар орқали таъминланган.

Экспозицияда Фотиҳа сураси оятларининг келтирилиши рамзий аҳамиятга эга. Ислом маданиятида Фотиҳа раҳмат, ҳидоят ва маънавий йўл кўрсатувчи дуо сифатида қабул қилинади. Шу боис у илм ва маърифатга чорловчи цивилизация ғояларининг маънавий муқаддимаси сифатида талқин этилган.

XIV–XV асрлар хаттотлик санъати Марказий Осиё цивилизацияси тараққиётининг ёрқин ифодаси бўлиб, у илм-фан, маънавият ва санъатнинг уйғунлигини акс эттиради. “Цивилизациялар ва кашфиётлар девори”да намойиш этилаётган экспонатлар буюк аждодларимизнинг илмий мероси ва бадиий тафаккурини бугунги авлодга етказувчи муҳим кўприкдир, — дейди Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази катта илмий ходими, хаттот Ҳабибуллоҳ Солиҳ.

Экспозицияда келтирилган матнлар ҳам чуқур маънавий мазмунга эга. Хусусан, Алишер Навоийнинг инсонпарварлик, адолат ва маънавий масъулият ҳақидаги машҳур мисралари цивилизациянинг асосий қадриятларини ифодаловчи рамз сифатида намоён этилган:

Одами эрсанг демагил одами,
Ониким йўқ халқ ғамидин ғами.

Бу мисраларда инсон қадри жамият олдидаги масъулияти билан ўлчаниши таъкидланади. Шунингдек, адолат, инсоф ва иймон ҳақидаги мисралар ислом цивилизациясида илм-фан ва маънавиятнинг узвий боғлиқ эканини очиб беради.

Бугун ушбу хаттотликка оид экспонатлар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг “Цивилизациялар ва кашфиётлар девори” экспозициясидан муносиб ўрин олган.

Дурдона Расулова

P/S:Мақолани марказ расмий сайтига ҳавола билан кўчириб эълон қилиш мумкин

carousel image 1
carousel image 2

Дагы окуңуз

26.09.2025·14826
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12221
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9949
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7979
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар