Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Иккинчи Ренессанс экспозицияси: Темурийлар даври сиймолари, “Вақт девори” ва янги тарихий лойиҳалар муҳокама қилинди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида "Иккинчи Ренессанс даври" экспозициясидан ўрин оладиган экспонатлар рўйхати, факсимиле ва муляжлар тайёрлаш, ягона иш режаси тузиш ва йўл харитаси асосида вазифалар ижросини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.  


Шунингдек, Ўзбекистон Бадиий академияси рассомлар уюшмаси аъзолари томонидан чизиладиган суратлар, яратиладиган ҳайкаллар, миниатюра асарлари ҳам кўриб чиқилди.
 


"Бу ерда ўттизга яқин Темурийлар даври сиймолари акс эттирилиши керак. У “Вақт девори” номли деворий сурат кўринишида бўлади. Мазкур миниатюралар тарихий фактлардан келиб чиқиб чизилади. Шунингдек, Темурийлар давридаги оқила аёллар сиймосини шакллантириш бўйича муҳокамалар олиб бордик. Тўлиқ маълумотлар кенгаш олимлари томонидан тақдим этилиб, уларнинг маълумотлари асосида эскизларни яратамиз", — деди Беҳзод Ҳожиматов.


Муҳокама давомида Амир Темур сиймосини шу пайтгача шаклланганларидан кўра мукаммал яратиш юзасидан фикрлар билдирилди.


"Иккинчи Ренессанс экспозициясида Амир Темурни фақат саркарда эмас, балки унинг олимлар, шайх, ориф, пирлари билан суҳбатини экспозицияда акс эттириш лозим. Масалан, шоирлар билан учрашганда буюк фикр ва ғояларни ўртоқлашган. Ана шу нарсалар шоҳбайтлар шаклида ёзиб қолдирилган. 

Ҳусайн Воиз Кошифий ва Алишер Навоий асарларида қалам аҳли сифатида ҳукмдорлар, вазирлар, уламолар, шоиру адибларни ажратади. Ҳукмдор сифатида қалам ушлаб турган Соҳибқирон сиймосини кўришни истардим", — деди Филология фанлари номзоди Буробия Ражабова.

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1437226.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1178529.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
955127.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.