Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

“Исломнинг ҳаққоний моҳиятини англатувчи музей” – Шри-Ланкалик делегация таассуротлари

28.01.2026, 10:581273
“Исломнинг ҳаққоний моҳиятини англатувчи музей” – Шри-Ланкалик делегация таассуротлари

Тошкент шаҳрида ўтказилаётган Осиё Олимпия Кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси доирасида Ўзбекистонда бўлиб турган Шри-Ланка Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби ҳамда унинг ёрдамчиси Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди.

Меҳмонлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган Марказ мажмуаси бўйлаб амалга оширилган экскурсия давомида унинг пухта режалаштирилгани, илмий асосланган экспозицияларини юқори баҳоладилар. Ташриф чоғида делегация аъзолари “Исломдан аввалги давр” бўлими ҳамда Қуръони Карим залларида тақдим этилган экспонатлар билан батафсил танишдилар.


Айниқса, милоддан аввалги биринчи минг йилликка оид буғу ҳайкалининг асл нусхаси, Суғд матолари тўплами меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. Ушбу артефактлар орқали Марказий Осиё ҳудудида шаклланган қадимий маданият ва бадиий тафаккур узвий тарихий жараён сифатида намоён этилгани таъкидланди.

Рифди Фахми, Шри-Ланка Миллий Олимпия қўмитасининг Бош котиби:

“Бу маскан келажак авлодларни бошқача фикрлашга ундашига, исломофобия каби нотўғри қарашларни бутунлай йўқ қилишга ва дунёга исломнинг асл, ҳаққоний моҳиятини етказишга хизмат қилишига умид қиламан. 


Менга дунёдаги энг қадимий Қуръон нусхаларидан бирини шахсан кўриш ва у билан яқиндан танишиш имконияти насиб этди. Бу жуда катта шараф. Мусулмон сифатида бундан шукроналик ҳиссини туяман ҳамда бу имкониятни бергани учун Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтаман.


Бу жойни ўз кўзинг билан кўриш, Қуръон хаттотлиги, турли ёзув услублари ва уни асраб-авайлаш йўлида сарфланган улкан меҳнат ҳақида билиш — жуда ноёб тажриба бўлди. Шунингдек, безаклар, нақшлар ва безакларнинг ҳар бири ўзига хос бўлиб, дунёнинг турли ҳудудларидан келтирилгани мени ҳайратга солди.”

Шунингдек, меҳмонлар Марказнинг замонавий экспозицион ечимларига эътибор қаратди. Таъкидлашларича, рақамли технологиялар, аватарлар ва инновацион визуал ёндашувлар тарихий материални томошабинга «яқинлаштирган» ҳамда уни статик экспозициядан жонли билим майдонига айлантирган.


Делегация аъзолари Марказда тўпланган тажриба улар учун унутилмас бўлганини билдириб, бундай лойиҳаларнинг глобал миқёсда кенг танитилишига тилак билдирдилар.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3

Дагы окуңуз

26.09.2025·14824
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12218
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9946
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7977
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар