Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

Жаҳонга машҳур авиация мутахассислари Ислом цивилизацияси марказида: меҳмонларни нима ҳайратга солди?

03.02.2026, 20:571245
Жаҳонга машҳур авиация мутахассислари Ислом цивилизацияси марказида: меҳмонларни нима ҳайратга солди?

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига жаҳон авиация соҳасида етакчи компаниялар — DC Aviation ва Bombardier Aviation вакилларидан иборат делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар Марказ экспозициялари билан яқиндан танишиб, бой тарихий-маънавий мероснинг замонавий технологиялар билан уйғун ҳолда намойиш этилаётганига юксак баҳо бердилар.

Делегация сафари Марказнинг Шон-шараф залидан бошланди. Бу ерда жойлашган 14 та равоқдаги микромозаика усулида ишланган монументал композициялар меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Ушбу асарларда Марказий Осиё тарихидаги буюк шахслар ва цивилизацион ривожланиш рамзий образлар орқали ифодаланган.

“Исломдан аввалги давр” бўлимида меҳмонлар интерактив экранлар орқали турли цивилизациялар даврига оид ёзувларни замонавий алифбода киритиб, уларнинг қадимги тошбитик шаклидаги кўринишини синаб кўриш имкониятига эга бўлдилар. Бу инновацион ечим экспозициянинг илмий-оммабоп аҳамиятини янада ошириб, делегация аъзоларида алоҳида қизиқиш уйғотди.

Суғд цивилизацияси бўлимида эса махсус экранлар орқали қадимий либосларни виртуал тарзда “кийиб кўриш” имконияти яратилгани меҳмонлар томонидан катта қизиқиш билан қарши олинди. Умуман олганда, экспозицияларда интерактив технологиялар ва сунъий интеллект ечимларининг кенг қўллангани замонавий музейшуносликнинг илғор намунаси сифатида баҳоланди.

“Биринчи Ренессанс даври” бўлимида делегация иммерсив хона орқали ушбу даврда яшаб ижод қилган буюк алломалар, илм-фан ва маданият тараққиёти билан танишди. “Иккинчи Ренессанс даври” бўлимида эса Улуғбек мадрасаси ва ўша даврда амалга оширилган астрономик тадқиқотлар меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Шунингдек, Қўқон хонига тегишли оригинал қилич экспозициянинг энг қизиқарли экспонатларидан бири сифатида эътироф этилди.

“Янги Ўзбекистон — Янги Ренессанс пойдевори” бўлимида меҳмонлар мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва истиқболни акс эттирувчи махсус видеороликни томоша қилдилар. Байроқ инсталляцияси ва ундаги рамзий маънолар ҳам делегация эътиборини тортди. Гид томонидан берилган батафсил шарҳлар экспозиция мазмунини янада бойитди.

Ташриф давомида меҳмонлар Ҳумо AI сунъий интеллект тизими билан мулоқот қилиб, ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий саволларга жавоб олдилар. Халқаро алоқаларга бағишланган бўлимда эса турли давлатлар раҳбарлари ва таниқли шахсларнинг ҳаёти ҳамда фаолиятига оид нашрлар билан танишдилар.

Марказ директори Фирдавс Абдухолиқов меҳмонларга Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилган ушбу масканнинг аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берди. Меҳмонлар Марказдан катта билим, чуқур таассурот ва юксак баҳолар билан чиқаётганликларини таъкидлаб, бундай масканнинг барпо этилгани тарихий аҳамиятга эга ташаббус эканини алоҳида қайд этдилар. 

Bombardier Aviation компаниясининг минтақавий вице-президенти Этторе Родаро ўз таассуротлари билан ўртоқлашар экан, қуйидагиларни таъкидлади:

“Аввало, Марказнинг миқёси, гўзаллиги ва меъморий ечимлари ниҳоятда ҳайратга солди. Унинг мазмуни эса бундан-да чуқур ва таъсирли. Бу маскан бутун дунёга исломнинг асл моҳияти — тинчлик, илм-маърифат ва тараққиёт дини эканини англатишда беқиёс аҳамиятга эга. Ўзбекистонга илк бор келишим. Сизларнинг бой тарихингиз ва уни замонавий усуллар билан дунёга етказиш ёндашуви мени чинакам лол қолдирди. Бу Марказ келажак авлодлар учун ҳам ниҳоятда муҳим ва фойдали бўлишига ишонаман.”

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3
carousel image 4
carousel image 5
carousel image 6

Дагы окуңуз

26.09.2025·14826
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12220
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9948
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7979
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар