Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

Жаҳон миқёсида тан олинган 400 йиллик артефакт экспозиция коллекциясига қўшилди

04.02.2026, 12:401390
Жаҳон миқёсида тан олинган 400 йиллик артефакт экспозиция коллекциясига қўшилди

Асрлар ортидан етиб келган ноёб санъат намунаси — XVII асрга оид зарҳал безакли идиш бугун Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясидан ўрин олди. Президент ташаббуси билан Буюк Британиядаги дунёга машҳур Christie’s аукцион уйидан олиб келинган ушбу артефакт ўзининг нафис шакли, олтин суви билан ишланган нақшлари ва юксак ҳунармандчилик маҳорати билан ўтган асрлар бадиий тафаккурини яққол намоён этади.

У ўз шакли, нақш тизими ва ишланиш маҳорати билан ўтган асрлар бадиий тафаккурининг камёб далили сифатида алоҳида аҳамият касб этади.

Рустам Жабборов, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Илмий котиби:

400 йиллик тарихга эга идиш шарсимон шаклли, цилиндрсимон ишланган ушбу нодир буюм умумий композицияси мувозанатли ва пухта ечимга эга. Танасининг пастки қисми гулли ўрим нақшли ҳошия билан безатилган. Мазкур ҳошия устида бешта гуллаб турган сариқ нилуфар гули тасвири жойлаштирилган бўлиб, улар айланма тартибда композицион яхлитликни таъминлайди. 


Идиш зарҳал сайқал берилган. Олтин суви билан ишланган нақшлар ашёга ҳашамат бағишлабгина қолмай, унинг қадимийлик даражасини ҳам оширади. Асрлар давомида ўз бадиий жозибасини сақлаб қолган бу зарҳал безаклар ҳунармандчилик маҳоратининг юксак поғонасидан далолат беради. Сариқ нилуфар гули асосий бадиий элемент сифатида танланиб, композициянинг маъно ва эстетик юкини мустаҳкамлаган. 

Ашёнинг қадимийлик даражаси унинг ишланиш техникаси, нақш услуби ва сақланиш ҳолати орқали яққол сезилади. Бундай буюмлар одатда юқори табақа ва сарой муҳити учун мўлжалланган бўлиб, кундалик эҳтиёж эмас, балки ҳашамат ва рамзий аҳамият касб этган. 

Бугунги кунда XVII асрга тегишли ушбу нодир артефакт Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида сақланмоқда. Унинг марказ экспозициясига киритилиши нафақат ашёнинг бадиий қадрини, балки унинг жаҳон миқёсида тан олинган, нодир ва қадимий мерос эканини ҳам тасдиқлайди.

Лайло Абдуқаххарова

P/S:Мақолани марказ расмий сайтига ҳавола билан кўчириб эълон қилиш мумкин

Дагы окуңуз

26.09.2025·14827
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12222
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9949
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7979
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар