Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

Эрондан Хива хони Абулғозий Баҳодирхоннинг тарихий фармони нусхаси Ўзбекистонга қандай қайтарилди?

05.02.2026, 10:561241
Эрондан Хива хони Абулғозий Баҳодирхоннинг тарихий фармони нусхаси Ўзбекистонга қандай қайтарилди?



Президент Шавкат Мирзиёевнинг муаллифлик лойиҳаси – 8 йил давомида 4000 га яқин қурувчилар иштироки билан қурилиб, 800 га яқин маҳаллий ва хорижий олимлар, шунингдек, санъатшунослар, ҳунармандлар, дизайнерлар каби бир неча соҳа мутахассислари томонидан исломдан аввалги даврдан бошлаб бугунги Янги Ўзбекистонгача тараққиёт жараёнлари шакллантирилган, энг муҳими,  жорий йилда очилиши кутилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази кўпчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда. 

Ушбу Марказ музейининг ташқи маҳобатидан ташқари ички мазмуни ҳам кенг қамровлилиги билан муҳим аҳамият касб этмоқда. Хусусан, музей экспозициясининг “Иккинчи Ренессанс даври” бўлимининг “Ўзбек хонликлари”га бағишланган қисмида жамланган экспозициялар орқали инсон ўзбек давлатчилигининг илдизлари, миллий тил ва маънавият тараққиёти қандай шаклланганини яққол ҳис қилади.

Ушбу секторда Шайбонийлар, Аштархонийлар, Қўнғиротлар, Манғитлар ва Минглар сулолалари тарихи изчил тарзда ёритилган. Экспозиция орқали XV–XIX асрларда Марказий Осиёда мавжуд бўлган сиёсий жараёнлар, давлат бошқаруви тизими, маданий муҳит ҳақида кенг тасаввур ҳосил қилиш мумкин.

Айниқса, Шайбонийлар ва Аштархонийлар даврига оид нодир қўлёзмалар, расмий ҳужжатлар, фармонлар алоҳида эътиборни тортади. Улар орасида буюк Хива хони, тарихчи ва мутафаккир Абулғози Баҳодирхонга тегишли туркий тилда ёзилган фармон экспозициянинг энг қимматли дурдоналаридан бири саналади.

Мазкур фармоннинг асл нусхаси ҳозирда Эрон Ислом Республикасининг Машҳад шаҳрида жойлашган Остони Қуддуси Разавий кутубхонасида сақланмоқда. 2025 йилда Марказ илмий ходимлари томонидан ушбу ислом мамлакатига амалга оширилган илмий сафар давомида бунга гувоҳ бўлишди. Бу эса ноёб артефактнинг факсимели нусхасини яратишга сабаб бўлди. Марказ экспозициясидан ўрин олган Хива хони Абулғозий Баҳодирхон тарихий фармонининг нусхаси машҳур хаттот Ҳабибуллоҳ Солиҳ томонидан кўчирилди. 

Бугун ушбу тарихий ҳужжат, нодир артефакт ўзбек давлатчилиги ва сиёсий маданиятининг ёрқин намунаси сифатида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида кенг жамоатчиликка тақдим этилмоқда. Бу жараён музей экспозициясининг илмий асосланганлигини яна бир бор намоён этади.

carousel image 1
carousel image 2

Дагы окуңуз

26.09.2025·14827
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12222
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9949
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7979
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар