Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Юз нафар буюк ўзбек алломалари ҳақида креатив роликлар тайёрланади

17.04.2025, 10:20873
Юз нафар буюк ўзбек алломалари ҳақида креатив роликлар тайёрланади

Юз нафар буюк ўзбек алломалари ҳақида креатив роликлар тайёрлаш лойиҳаси ишга туширилади. Ушбу медиа-лойиҳалар бутун дунёга Ўзбекистоннинг таниқли тарихий шахслари, кашфиётлари, замонавий илм-фан ва техниканинг асосига айланган ўзбек олимлари, файласуфлар ва мутафаккирлар ҳақида ҳикоя қилади. Бу ҳақда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ходимлари ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинди.

Унда Марказ раҳбари Фирдавс Абдухолиқов, Фанлар академияси Шарқшунослик институти директори, профессор Баҳром Абдуҳалимов ва Ишчи гуруҳ вакиллари иштирок этди. 

 

Мазкур роликларда буюк алломалар меросини глобал даражада тақдим этиш учун дунё юлдузларининг ҳикоячи сифатида иштирок этиши режалаштирилган. Морган Фриман, Дензел Вашингтон, Мел Гибсон, Бурак Озчивит, Бен Кингсли, Анжелина Жоли шулар жумласидандир. Шу билан бирга  сунъий интеллект (СИ) ёрдамида портретлар яратиш имконияти, электрон форматда “Live library” ташкил этиш ва лойиҳалар намунаси кўриб чиқилди.


Шунингдек, муҳокамада Марказ экспозициясини ташкил этиш учун олиб борилаётган ишлар, хориж музейлари билан ҳамкорликдаги ишларнинг босқичи, экспозициядан ўрин оладиган роликлар, электрон материаллар, кўргазмалар тайёрлаш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Бундан ташқари, йўналишлар бўйича иш режасини тузиш, "Outdoor Factory"  компанияси билан олиб борилаётган ишлар босқичи, “Вақт девори” ва бошқа лойиҳалар юзасидан тегишли топшириқлар берилди. 

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14830
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12224
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9952
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7981
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар