Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

“Қадимги цивилизацияларга саёҳат” – тарихни замонавий технологиялар орқали жонлантирувчи иммерсив шоу сизни кутмоқда!

18.04.2025, 11:521067
“Қадимги цивилизацияларга саёҳат” – тарихни замонавий технологиялар орқали жонлантирувчи иммерсив шоу сизни кутмоқда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида илмий изланишлар ва маданий-маърифий лойиҳалар асосида янги босқич бошланмоқда. “Қадимги цивилизацияларга саёҳат” номи остида ташкил этилаётган иммерсив шоу орқали қадим ўтмиш замонавий технологиялар ёрдамида томошабинларга янгича тарзда тақдим этилади.
 

Лойиҳа доирасида Исломдан аввалги даврга оид беш муҳим цивилизация — Хоразм, Бақтрия, Суғд, Чоч ва Фарғона маданий мерослари чуқур илмий тадқиқ этилмоқда. 1-босқичда ушбу ҳудудларда мавжуд бўлган қадимий шаҳарлар, ёзувлар, архитектура, маданият ва ижтимоий ҳаётга оид тарихий манбалар ўрганилиб, уларнинг рақамли технологиялар орқали жонлантирилиши кўзда тутилган.
 


 

Бу ҳақда “Исломдан аввалги давр цивилизациялари” бўлими координатори, тарих фанлари доктори, профессор Мирсодиқ Исхоқов қуйидагича фикр билдирди:
 
–  Ушбу иммерсив шоу замонавий талқинда тарихни гавдалантириши билан эътиборга моликдир. Маҳаллий ва чет эллик сайёҳлар музейга ташриф буюрар экан, унинг айнан замонавий тарзда тарихни ёритилишидан завқ олишса ажаб эмас. Иммерсив шоунинг асосий ғояси – қадимий тарихни рақамли маконда жонлантириш, уни нафақат кўриш, балки ҳис қилиш имконини беришдир. Ташриф буюрувчилар ўзини гўёки қадимги Бақтрия саройида ёки Суғд бозори ичида тургандек ҳис қилиши мумкин. VR (виртуал реаллик), 3D моделлаштириш, овоз эффектлари ва интерактив элементлар орқали яратиладиган саҳналар илмий асосланган ҳолда ишланмоқда. Бу нафақат тарихни ўрганиш, балки уни ҳис қилишдир. Ўзбекистон тарихининг турли босқичларини ҳар томонлама ёритишга қаратилган бу лойиҳа юртимиз туризм салоҳиятини оширишга хизмат қилади. Айниқса, хорижий сайёҳлар учун бу ёндашув ўзига хос янгилик бўлиб, тарихни замонавий эстетикада кўрсатиш орқали уларни чуқур таассуротга солади.

carousel image 1
carousel image 2

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14830
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12225
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9952
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7982
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар