
2466
XIII асрда “комил инсон” қомусини ёзган мутафаккир
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида ўрин олиши режалаштирилган мутафаккирлар қаторида Азизуддин Насафий ҳам бор. Марказнинг асосий вазифаси – мамлакатимиз ҳудудида шаклланган бой исломий-маънавий меросни жамлаш, уни илмий асосда тадқиқ қилиш ва замонавий воситалар ёрдамида жаҳон ҳамжамиятига тақдим этишдан иборат.





