16.10.2026, 11:24465Темурийлар давридан сақланиб қолган "тумардон"Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясидан ўрин олган ушбу нафис буюм Темурийлар даврида ёзув маданияти, хаттотлик ва амалий санъат нақадар юксак даражада ривожланганидан далолат беради.
12.10.2026, 09:52898Халқаро астронавтика конгрессида буюк аждодларимизнинг кашфиётлари намойиш этилдиТуркиянинг Анталья шаҳрида шу кунларда бўлиб ўтган дунёнинг энг йирик космос тадбири – 77-Халқаро астронавтика конгрессининг очилиш маросимида Хоразмий, Беруний, Фарғоний, Мирзо Улуғбек ва Али Қушчи каби буюк аждодларимизнинг номлари ҳам ёдга олинди. Уларнинг замонавий космонавтика соҳасига қўшган ҳиссаси ва яратган илмий пойдевори эътироф этилди.
08.10.2026, 18:14935Беш йўналиш, 16 мамлакат, бир буюк мерос: “Саҳиҳ ал-Бухорий” бўйича янги халқаро тадқиқот нашри тайёрланмоқдаАхборот манбасини аниқлаш, маълумот кимдан олинганини текшириш, турли ривоятларни ўзаро солиштириш ва ишончли далилни шубҳали хабардан ажратиш бугунги ахборот маконининг энг долзарб масалаларидан бирига айланган. Бундан қарийб ўн икки аср муқаддам Имом Бухорий ҳадисларни саралашда манба занжири, ровийлар ишончлилиги ва ривоятларни қиёсий текширишга таянган илмий анъананинг энг мукаммал намуналаридан бирини намоён этган эди.