
1612
Янги Ўзбекистоннинг муҳташам маърифий маскани
Кўпинча хорижлик тарихчи, манбашунос олимлар мамлакатимиз тарихи, буюк алломаларимиз ҳаётига оид илмий тадқиқот ва изланишлар олиб борганларида “Юртингиз ёшлари кимларнинг авлоди, қандай улуғвор маънавий мероснинг ворислари эканини теран англашлари керак”, деган хитобни эшитамиз. Дарҳақиқат, кейинги йилларда мамлакатимизда кечаётган маърифий янгиланиш жараёнларида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан халқимизнинг ғурур ва ифтихорини янада юксалтирадиган, келажакни бой меросимиз асосида яратишга доир ташаббуслар илгари сурилмоқда.





