
2360
Ҳикматлар сири замонавий экспозицияда
Бугунги тез суръатларда ўзгараётган, рақамли технологиялар ҳукмронлик қилаётган даврда инсон тафаккури турли маълумотлар билан тўлиб-тошмоқда. Аммо ана шу ахборот кўпайгани сари, қалблар бўшаб, руҳий изтироблар кучайиб бораётгани сир эмас. Инсоният турли ғояларнинг гирдобида маънавий таянч излаяпти. Айнан мана шундай муҳитда, бизни ички поклик, сабр, муҳаббат, камтарлик, ҳалоллик ва ҳақиқат сари етаклайдиган қадимий манбалар яна қайта кашф қилинмоқда. Улардан бири Президент ғояси ва ташаббуси билан бунёд этилаётган Ўзбекистондаги мегалойиҳа – Ислом цивилизацияси маркази экспозициясидан ўрин олмоқда.





