
3052
20 дан ортиқ давлатда аниқланган Ўзбекистонга оид нодир қўлёзмалар юртга қайтариладими?
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан Буюк Британия, Франция, Ҳиндистон, Туркия, Россия, АҚШ, Германия, Эрон, Миср, Италия, Ирландия каби йигирмадан зиёд давлатларда “Ўзбекистонга оид нодир қўлёзмалар жаҳон тўпламларида” лойиҳаси доирасида илмий тадқиқот экспедициялари ташкил этилган. Унда Ўзбекистонга оид нодир қўлёзмалар аниқланган. Улар орасида Мирзо Улуғбек даврида кўчирилган “Сувар ал-Кавокиб” қўлёзмаси, Абу Али ибн Синонинг “Тиб қонунлари” қўлёзмаси кабилар бор.





