
1071
Берлин кутубхонасидан Бобурийларга тегишли муҳташам альбом топилди
Бобурийлар ҳукмдори, Буюк Акбарнинг ўғли Жаҳонгир (1569-1627)нинг мураққаси, яъни расмли альбоми дея таъриф берилаётган мазкур 120 варақлик ноёб топилма Ҳиндистонда 1650 йилларда чиқарилган ва кейинчалик Европага олиб кетилган. Қизиқ томони шундаки, альбомда Алишер Навоий ва Ҳусайн Бойқаронинг ғазаллари туркий тилда ёзилган.


