
Фикрлар
Армен Саркисян
Арманистон Республикасининг собиқ президенти
— Аввало, мени Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриш учун таклиф этган ушбу марказ директори ва Ўзбекистонлик дўстларимга миннатдорлик билдираман. Бу марказ цивилизация, инсоният ва минг йиллар давомида шу заминда яшаб келган Ўзбекистон халқи ҳақидаги ажойиб ҳикояларни ўзида мужассам этган. Улар умумий тарихимиз, илм-фанимиз, маданиятимиз ва эътиқодимизга улкан ҳисса қўшган.
Бу ерга келиш шунчаки тарихий ташриф эмас. Бу инсон руҳи учун ҳам алоҳида аҳамиятга эга саёҳатдир. Шу нуқтаи назардан қараганда, Ўзбекистон нафақат буюк тарихга, буюк етакчиларга ва бой маданиятга эга мамлакатдир ва бу улкан ютуқ билан сизларни табриклайман. Бу нафақат миллатингиз тарихи учун, нафақат дин ва Ислом учун, балки бутун инсоният учун қўшилган беқиёс ҳиссадир.
