
Фикрлар
Али Асадов
Озарбайжон Республикаси Бош вазири
Мен ҳайратдаман. Ислом цивилизацияси марказининг улуғворлиги мени чуқур таассуротга солди. Бу ерда муҳтарам Президент Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида, шу вазифа юклатилган масъуллар билан ҳамкорликда Ислом тарихи мукаммал тарзда қайта яратилган.
Барча экспозициялар тарихий ҳақиқатга мос равишда, юксак бадиий дид ва катта маҳорат билан яратилган. Мен ишонч билан айтаманки, дунёда ўхшашини топиш қийин бўлган бу марказ Ислом цивилизациясининг бутун улуғворлигини намоён этади.
Ишончим комилки, марказда акс эттирилган Ислом Ренессансининг уч босқичи узоқ йиллар давомида ёш авлодга таълим ва тарбия беради, уларга тарихни англатади ва ҳар бир инсонга, унинг дини ва эътиқодидан қатъи назар, маънавий сабоқ беради.
Мен Озарбайжон фуқароси сифатида Ўзбекистонга ва унинг меҳмондўст халқига чексиз ҳурмат ва ҳайрат билан қарайман. Барча ташкилотчиларга муваффақият, бахт ва соғлик тилайман. Бу замонавий санъат ва илмий тафаккурнинг ҳақиқий шоҳасаридир
