Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Фикрлар

Қодиров Алишер Келдиевич

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги "Миллий тикланиш" демократик партияси фракциясининг раҳбари

Албатта, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барпо этилган ушбу Ислом цивилизацияси маркази нафақат ислом цивилизацияси тарихини, балки миллатимизнинг келиб чиқиши, тараққиёти, кечаги ва бугунги ҳаётини ҳам аниқ, лўнда ва ҳар бир инсонга тушунарли тарзда намоён этадиган ноёб маскандир.

Бу марказ миллатимиз ва давлатимиз ғурурини юксалтирувчи, халқимизнинг тарихда тутган юксак ўрни ва буюк салоҳиятини яққол намоён қиладиган даргоҳ экан.

Мен шахсан бу ердан жуда катта таассурот билан чиқяпман. Гўёки бўйим бир неча баробарга ўсгандай, онгим ва тафаккурим янада бойигандай ҳис қилдим. Қалбимда юртим ва халқим билан фахрланиш туйғуси янада мустаҳкамланди.

Менимча, бу ерга Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси фарзандлари билан келиши керак. Чунки биз нафақат ўзимиз, балки келажак авлод ҳам ана шундай ғурур ва ифтихор туйғуси билан улғайишига эришишимиз лозим. Ана шунда Янги Ўзбекистонимиз ўзининг бой тарихи, юксак маданияти ва буюк мероси билан дунё майдонида янада муносиб ўрин эгаллайди, уни бутун жаҳонга муносиб тарзда намоён этиш имконига эга бўламиз.

Қодиров Алишер Келдиевич