Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Фикрлар

Сара Ферру Рибейру

Португалия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

Бу ерга ташриф буюриш имконияти учун миннатдорлик билдираман. Айниқса, Европа мамлакатларидан келган инсонлар учун ислом цивилизациясини маданият орқали англаш жуда муҳим. Чунки айнан маданият халқларни бир-бирига яқинлаштиради ва ўзаро тушунишни мустаҳкамлайди. Мени музейдаги мозаика санъати, қадимий заргарлик намуналари ва Усмон Мусҳафи сақланаётган зал жуда катта таассурот қолдирди. Айниқса, ушбу залдаги пушти мармар устунлар Португалиядан келтирилганини билиш мен учун алоҳида аҳамиятга эга бўлди. Марказда қўлланилган рақамли технологиялар экспозицияларни ёшлар учун янада жозибадор қилган. Шу боис ҳар бир инсонга, айниқса, ёшларга ушбу Марказга ташриф буюришни тавсия этаман

Сара Ферру Рибейру