Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Буюк кашфиётнинг Хоразмий орқали қайта туғилиши ва дунёга ёйилиши

02.04.2026, 15:021366

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек: “Ҳамма ўз тарихини улуғлайди. Лекин бизнинг мамлакатимиздагидек бой тарих, боболаримиздек буюк алломалар ҳеч қаерда йўқ. Бу меросни чуқур ўрганишимиз, халқимизга, дунёга етказа билишимиз керак. Бу марказга келган одам тарихимиз ҳақида тўла тасаввурга эга бўлиши, катта маънавият олиб кетиши зарур.”

Бугун ушбу фикрлар амалда тасдиғини топмоқда. Рамазон ҳайити арафасида ўз эшикларини очган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази қисқа вақт ичида жамоатчилик эътиборини қозониб, юртимиз ва хориждан ташриф буюраётган меҳмонларни ўзига жалб этаётган муҳим масканга айланди.

Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилган ушбу марказ миллий ўзликни англаш, илмий тафаккур узвийлигини ҳис этиш ва уни замонавий талқинда англатишга хизмат қилувчи концептуал макондир.

carousel image 3

Марказ кириш фойесида жойлашган Буюк сиймолар галереяси ана шу ғоянинг энг ёрқин бадиий ифодасидир. 14 равоқдан иборат улкан композиция орқали инсоният тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган алломалар ва тарихий даврлар мантиқий изчиллик ҳамда юксак бадиий уйғунлик асосида намоён этилган.

Шу юксак мақсад асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази нафақат тарихий меросни жамлаган маскан, балки миллий ўзлик ва илмий тафаккур узвийлигини намоён этувчи концептуал макондир. Марказ кириш фойесида жойлашган Буюк сиймолар галереяси ана шу ғоянинг бадиий ифодасига айланган. 14 равоқдан иборат улкан композиция орқали инсоният тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган алломалар ва даврлар мантиқий ҳамда бадиий уйғунликда ёритилган.

Галереядаги равоқлардан бири IХ асрнинг энг йирик илмий марказларидан бири бўлган Бағдоддаги “Байт ул-ҳикма” (“Донишмандлик уйи”) нинг биринчи раҳбари, буюк қомусий олим Муҳаммад ибн Мусо Хоразмийга (780-850) бағишланган.

Асарнинг юқори қисмида “Байт ул-ҳикма” олимлари рамзий тарзда тасвирланган бўлса, композициянинг марказий қисмида бош қаҳрамон Хоразмий сиймоси жойлаштирилган. Панно марказида олимнинг алгебра фанига асос солган "Китоб ал-жабр вал-муқобала" ("Тўлдириш ва қарши қўйиш ҳақида китоб") асари акс эттирилган.

Шунингдек, арифметикага оид "Ҳиндлар ҳисоби ҳақидаги китоб"да баён этилган олимнинг энг буюк кашфиётларидан бири – ўнлик позицион ҳисоблаш усули рамзий визуаллаштирилган. Композициянинг қуйи қисмида эса қадимги даврларда қўлланилган рим рақамлари ва турли халқларга хос ҳисоблаш белгилари тасвирланган.

“Китоб ал-жабр вал-муқобала”нинг ХII аср ўрталарида лотин тилига таржима қилиниши натижасида ўнлик позицион ҳисоблаш усули Европа орқали бутун дунёга кенг тарқалди. Асарнинг лотинча таржимаси матни "Дихит Алгоризми" ("Хоразмий айтди") ибораси билан бошланади. Ундаги "алгоризми" сўзининг аслида Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий номига ишора қилиши фақатгина ХIХ асрнинг биринчи ярмида маълум бўлган. Мазкур атама кейинчалик ҳар қандай регуляр ҳисоблаш жараёнини англатадиган "алгоритм" атамасига айланган ва бугунги ахборот технологиялар асосини ташкил этади.

Хоразмийнинг бошқа илмий ютуқлари ҳам мазкур асар сюжетида ўзига хос бадиий талқинини топган. Хусусан, олимнинг “Зиж” асарида баён этилган Қуёш ва Ой ҳаракати, сайёралар тизими, шунингдек, тригонометрик функциялар рамзий тасвирлар орқали ифодаланган.  Ушбу асар кейинги олти аср давомида яратилган астрономик рисолалар учун муҳим методологик асос бўлиб хизмат қилган. У Аҳмад Фарғоний ва Абу Райҳон Беруний каби забардаст олимлар томонидан шарҳланган. 1126 йилда лотин тилига таржима қилингач, Европа илмий муҳитига ҳам чуқур кириб борди. Унда келтирилган тригонометрик функциялар номлари лотин тилида “синус” ва “косинус” шаклида ифодаланиб, жаҳон илм-фанининг ажралмас математик атамаларига айланди.

Олимнинг “ал-Харита ал-Маъмуния” (“Маъмун харитаси”) ўрта асрларда Ернинг обод чораги – рубъи маскун тасвирланган илк хариталардан бўлган. Мазкур харита халифа ал-Маъмун (813-833) саройи деворига рангли қилиб ишланган. Харитага оид батафсил маълумотлар олимнинг “Китоб сурат ал-арз” (“Ернинг тасвири китоби”) асарида келтирилган. Унда 2400 дан ортиқ географик нуқтанинг аниқ координаталари берилган бўлиб, бу ўша давр учун мислсиз илмий ютуқ эди. Асарда, шунингдек, “ал-Баҳр ал-музаллам” (“Қоронғи денгиз”), яъни Тинч океани илк марта тавсифланган. Бундан ташқари, Корея ярим ороли, Япония ороллари ҳамда уларнинг дарё тизимлари ҳақидаги маълумотлар ҳам харитада акс эттирилган.

Ушбу хаританинг энг муҳим илмий жиҳати шундаки, унда ўша давргача фанда устувор бўлиб келган II аср юнон олими Клавдий Птолемей томонидан тузилган харитадаги принсипиал хато ислоҳ этилган. Яъни, Птолемей таълимотида қуруқлик дунё океанини ўраб туради, деган континентал концепция илгари сурилган бўлса, Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий ўз тадқиқотларида бунинг аксини – яъни, дунё океани қуруқликни ўраб турган яхлит тизим эканини илмий асосда кўрсатиб берган.  Бу орқали Хоразмий дунё океани яхлитликдан иборат, деган тўғри концепцияни илгари сурган. Бу ёндашув картография тарихида туб бурилиш ясаб, кейинги асрларда мазкур фан тараққиётининг муҳим методологик пойдеворига айланди. Айнан шу концепция Ер шарининг ҳали номаълум ҳудудлари ҳақида илмий мушоҳада юритиш, янги географик кашфиётлар сари йўл очиб берди.

Муҳаммад Хоразмийга бағишланган маҳобатли рангтасвир асарида олимнинг бошқа муҳим ихтиролари, жумладан, сув соати композицияга киритилган.

Зоҳидулла Мунавваров, Ислом цивилизацияси маркази бош илмий ходими:

Асарда олим туғилиб вояга етган маскан - Кўҳна Урганчдаги Текеш қалъаси тасвири алоҳида ўрин эгаллаган. Композиция, шунингдек, унинг илмий илҳом манбалари бўлган турли цивилизациялар – араб, ҳинд, юнон, оссурий ва форс алломалари образлари билан бойитилган.

Паннонинг бадиий жозибасини янада кучайтириш мақсадида олим яшаган даврга хос меъморий обидалар, нафис нақш ва безаклар, у фойдаланган астролобий ҳамда бошқа илмий асбоб-ускуналар, шунингдек, араб графикасига асосланган хаттотлик санъати намуналаридан маҳорат билан фойдаланилган.

Шаҳноза Раҳмонова

P/S:Мақолани марказ расмий сайтига ҳавола билан кўчириб эълон қилиш мумкин

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14829
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12223
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9950
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7980
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар