Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

“Бу оддий музей эмас”: Қирғизистон депутати Тошкентдаги ноёб марказ ҳақида фикр билдирди

02.04.2026, 17:45924

Янги Ўзбекистоннинг илмий ва маданий имиджи тобора мустаҳкамланмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев ғояси ва ташаббуси билан бунёд этилган ва яқинда расман очилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бу борада муҳим аҳамият касб этмоқда. “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” парламентлараро биринчи ҳамкорлик форуми доирасида юртимизда бўлиб турган бир неча давлатлар делегациялари вакиллари марказга ташрифи давомида бу ҳақиқатни такрор ва такрор эътироф этишмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳрида ўтказилган “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” парламентлараро биринчи ҳамкорлик форуми доирасида юртимизда бўлиб турган Қирғиз Республикаси Юқори Кенгаши депутати Салтанат Аманова Марказни Марказий Осиёдаги энг илғор ва инновацион музейлардан бири сифатида баҳолади.

Қирғизистон депутати Салтанат Аманова ташриф чоғида Марказ музейининг барча экспозиция заллари билан батафсил танишди. Хусусан, “Буюк сиймолар галереяси” унда алоҳида қизиқиш уйғотди. Ушбу галереяда 14 та равоқда мозаика санъати орқали ислом тамаддуни ва жаҳон илм-фани ривожига улкан ҳисса қўшган алломалар ҳаёти ва илмий мероси замонавий форматда намойиш этилгани меҳмонда катта таассурот қолдирди.

Шунингдек, исломдан аввалги давр цивилизациясига бағишланган бўлимда қадимги карвонлар изи, Буюк Ипак йўли, Ложувард йўли, Буюк Шоҳ йўли, Кумуш йўли ва Буюк Ҳинд йўли, цивилизациялар ўртасидаги алоқалар ва маданий алмашинув жараёнлари, интерактив лойиҳаси, Далварзинтепадан топилган II-III асрга оид илк шахмат доналари, суғд либослари каби ноёб экспонатларга алоҳида эътибор қаратилди. Биринчи Ренессанс даврига бағишланган экспозициядаги махсус капсулалар ичида жойлаштирилган артефактларни ҳам меҳмон катта қизиқиш билан томоша қилди.

Иккинчи Ренессанс даври бўлимида эса Амир Темур салтанати харитаси, Европа олимлари томонидан ёзилган асарлар, Амир Темур аватари, хаттот Умар Ақто томонидан кўчирилган улкан Қуръон нусхаси, Мирзо Улуғбек расадхонаси макети ҳамда унинг 3D намойиши меҳмонда алоҳида таассурот уйғотди.

Ташриф якунида Салтанат Аманова ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашиб, марказ фаолиятини юксак баҳолади:

Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрига расмий делегация таркибида келиб, Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилган жуда катта тарихий ишларнинг гувоҳи бўлдик. Ислом цивилизацияси маркази — бу нафақат музей, балки бутун бир илмий-маърифий мажмуа эканини ҳис қилдим. Музей ичига кириб, жуда катта таассурот олдим.

Биринчидан, бу ердаги контент ва концепция жуда пухта ва замонавий ёндашув асосида яратилган. Энг муҳими, анъанавий музей услубидан воз кечилиб, голограммалар, электрон платформалар ва сунъий интеллект технологиялари орқали интерактив муҳит яратилган. Айниқса, қўл билан ушлаб кўриш мумкин бўлган миниатюралар жуда қизиқарли ва таълимий аҳамиятга эга.

Иккинчидан, бу ерда санъат ва технология уйғунлиги жуда юқори даражада таъминланган. Ҳайкалтарошлар, рассомлар, графика ва рангтасвир усталарининг асарлари профессионал даражада жойлаштирилган. Бу эса, ташриф буюрувчиларда нафақат билим, балки эстетик завқ ҳам уйғотади.

Бу марказ кичик болалардан тортиб, мактаб ўқувчилари ва талабаларгача – барча ёш тоифалари учун жуда муҳим маскан. Бугунги кунда илмий технологиялар жадал ривожланмоқда. Агар ёш авлодга ахборотни улар тушунадиган шаклда тақдим этмасак, улар анъанавий музейларга қизиқмайди. Бу ерда эса барчаси замонавий ва тушунарли шаклда берилган.

Энг аҳамиятлиси, маълумотлар 10 тилга таржима қилинган бўлиб, ҳар бир ташриф буюрувчи ўз тилида ахборот олиш имкониятига эга. Илгари биз бундай голограмма ва интерактив технологияларни Европа музейларида, хусусан, Парижда кўрган бўлсак, бугун ана шундай юқори даражадаги музейни Марказий Осиёда, Ўзбекистонда кўриб турганимиз жуда қувонарли ҳолат.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган бундай улкан ва хайрли ишлар учун миннатдорлик билдираман. Қирғиз ва ўзбек халқлари азалдан бир-бирига яқин, қардош халқлар ҳисобланади. Динимиз, тилимиз, маданиятимиз муштарак. Биз бир ҳаводан нафас олган халқлармиз. Ўзбекистонда маданият ва тарихни, ислом цивилизациясини ҳамда туркий халқлар меросини шундай юксак даражада намойиш этаётганингиз таҳсинга сазовор. Ўзбекистон ривожланаверсин, юксалаверсин, халқларимиз ўртасидаги дўстлик абадий бўлсин.

Таъкидлаш жоизки, мазкур ташриф нафақат маданий мерос билан танишиш, балки Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14831
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12226
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9953
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7982
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар