Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

XIV асрнинг олтин сири: Марказий Осиё от жабдуқларидан топилган нафис безаклар тарихни сўзламоқда

17.04.2026, 11:061184
XIV асрнинг олтин сири: Марказий Осиё от жабдуқларидан топилган нафис безаклар тарихни сўзламоқда

Марказий Осиёда XIV асрга оид от жабдуқларининг безак қисмлари ўрта аср ҳарбий маданияти ва зодагонлар турмуш тарзининг муҳим белгиларидан бири сифатида эътироф этилади. Зарҳал қилинган кумушдан тайёрланган ушбу нафис буюмлар нафақат амалий вазифани бажарган, балки эгасининг ижтимоий мавқеи ва қудратини ҳам намоён этган.

Мазкур артефактлар XIV асрга мансуб бўлиб, улар Марказий Осиё ҳудудида шаклланган юксак металлсозлик ва заргарлик анъаналарининг ёрқин намунаси ҳисобланади. Ўша даврда от нафақат транспорт воситаси, балки ҳарбий куч, сиёсий нуфуз ва сарой маросимларининг муҳим рамзи бўлган. Шу сабабли от жабдуқлари кўпинча қимматбаҳо металлардан тайёрланиб, мураккаб нақшлар билан безатилган.

Рустам Жабборов, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Илмий котиби: 

Ушбу безак қисмлари зархалланган кумушдан ишланган бўлиб, уларнинг юзасига ўйма ва нақш солиш техникаси қўлланган. Металл усталари кумуш юзасига нафис ислoмий ва гириҳ услубидаги нақшларни ўйиб, сўнгра олтин қоплама билан безаш орқали буюмларга ҳашамат бағишлаган. Ҳар бир детал тахминан 7,5 см диаметрга эга бўлиб, улар от жабдуқларининг турли қисмларига – жилов, юган ёки тасмаларга маҳкамланган.

Тарихий манбаларда қайд этилишича, XIV аср Марказий Осиё ҳудуди ҳарбий отлиқ қўшинлар билан машҳур бўлган. Айниқса, бу даврда шаклланган ҳарбий анъаналар кейинчалик темурийлар даврида янада такомиллашган. От жабдуқларини безаш санъати эса сарой устахоналари ва заргарлик марказларида ривож топган бўлиб, бундай буюмлар кўпинча ҳукмдорлар, амирлар ёки юқори мартабали лашкарбошиларга тегишли бўлган.

Бугунги кунда ушбу ноёб безак қисмлари Буюк Британиядаги машҳур коллекциядан Президент Шавкат Мирзиёев ғояси асосида қурилган Ислом цивилизатияси марказига олиб келинган.  Дунёдаги энг йирик Ислом цивилизацияси музейи сифатида расман эътироф этилиб, Guinness World Records нинг нуфузли унвонига сазовор бўлган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида бундай ноёб ва асл нусхадаги артефактларни кўриш мумкин. Улар Марказий Осиё ҳунармандчилиги, хусусан, ўрта аср металл санъати нақадар юксак даражада ривожланганини кўрсатиб берувчи муҳим тарихий далил ҳисобланади. 

Мутахассисларнинг фикрича, бундай артефактлар нафақат ҳарбий жиҳозларнинг бир қисми, балки ўрта аср эстетикаси ва зодагонлик маданиятини акс эттирувчи санъат асарлари сифатида ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Улар орқали XIV аср Марказий Осиёдаги отлиқ маданияти, заргарлик технологияси ва нақш санъатининг ривож даражасини аниқ тасаввур қилиш мумкин.

Шу тариқа, зарҳал кумушдан ишланган ушбу от жабдуқлари безаклари ўрта аср Марказий Осиё цивилизациясининг нафис диди, қудрати ва санъат даражасини ўзида мужассам этган ноёб тарихий мерос сифатида қадрланади.

Лайло Абдуқаххарова

P/S:Мақолани марказ расмий сайтига ҳавола билан кўчириб эълон қилиш мумкин

Дагы окуңуз

26.09.2025·14827
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12222
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9949
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7979
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма