Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

IRCICA Ўзбекистон ташаббусини янги цивилизацион босқич дея баҳолади

07.07.2026, 19:10717

Ислом динининг тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат ғояларини жаҳон ҳамжамиятига етказиш нафақат муайян бир давлатнинг, балки бутун мусулмон оламининг умумий вазифасига айланмоқда. Ўзбекистон эса ана шу халқаро ҳамкорликнинг ташаббускори сифатида майдонга чиқмоқда. Жорий йилнинг 7-11 июл саналарида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 40 дан ортиқ давлатнинг 300 га яқин давлат ва жамоат арбоблари, вазирлар, муфтийлар, етук уламолар, академиклар, тадқиқотчилар, музей ва кутубхона раҳбарлари, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида Тошкент-Самарқанд-Термиз шаҳарларида ўтказилаётган тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат йўлини бирлаштирган I халқаро ислом цивилизацияси форуми ана шу ташаббусларнинг яна бир амалий ифодаси бўлмоқда. Дунёнинг нуфузли олиму уламолари ушбу форумни юксак ташаббус дея эътироф этишмоқда. Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази – IRCICA бош директори Маҳмуд Эрол Қилич ҳам шулар жумласидан.

Маҳмуд Эрол Қилич, Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази – IRCICA бош директори:

Ушбу юксак ташаббус Ўзбекистоннинг тарихий жуғрофиясида шаклланган буюк цивилизацион ютуқларни янада ёритиб, ушбу бой мероснинг асосий ғоя ва қадриятларини келажакка олиб ўтиш учун янги ҳамкорлик йўлларини очмоқда.

Форум бизга ушбу бетакрор тарихий ҳудудга яна бир бор ақлий, маънавий ва қалбан, шу билан бирга географик жиҳатдан ҳам саёҳат қилиш имконини бермоқда. Мовароуннаҳр, Хуросон ва кенг Марказий Осиё асрлар давомида инсоният тараққиётига хизмат қилган, илм-фаннинг турли соҳалари такомиллаштирилган ва инсоният тафаккурига улкан ҳисса қўшилган буюк цивилизация марказларидан бири бўлган. Турли маданий мерослар уйғунлашган ушбу заминларда Ислом динининг илм-маърифатга бўлган даъвати ҳамда давлат раҳбарларининг илм аҳлига кўрсатган кўмаги барча соҳаларда тараққиётга хизмат қилди. Бу жараён исломнинг илк асрларида халифалик таркибидаги хонликлардан бошланиб, XIII асрдан кейин ҳукм сурган улкан давлатлар, жумладан, Олтин Ўрда, Темурийлар давлати ва уларнинг ворислари давригача давом этди.

Ушбу даврлар мобайнида минтақа илм-фан ва тараққиётнинг марказига айланди. Мураккаб тарихий жараёнлар ва замонлар ўзгаришига қарамай, у ташқи мамлакатлар билан узлуксиз алоқаларни сақлаб қолди. Шу боис мазкур ҳудуднинг маданий тарихи мусулмон халқлари хотирасида алоҳида ўрин эгаллайди. Бу мерос мен раҳбарлик қилаётган IRCICA — Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти ҳузуридаги ҳукуматлараро илмий-тадқиқот ва маданий муассаса фаолиятида ҳам муҳим ўрин тутади. Ўзбекистон билан ҳамкорлигимиз жуда самарали кечмоқда. Зеро, Ислом цивилизацияси тарихини ушбу заминда яшаб ижод қилган буюк алломалар — Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Форобий, Беруний, Ибн Сино, Замахшарий, Хоразмий ва бошқа кўплаб улуғ зотлар меросисиз тасаввур қилиб бўлмайди.

Биз уларнинг илмий меросини ўрганиш, китоблар нашр этиш, таълим дастурларини ривожлантириш ва бу билимларни Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар ҳамда халқаро академик ва маданий жамоатчиликка етказиш устида ишламоқдамиз.

Шу доирада Ислом цивилизацияси маркази билан ҳамкорлигимиз янги босқичга кўтарилди.
Ушбу ажойиб анжуманни ташкил этган барча ташкилотчиларга чуқур миннатдорлигимни билдираман.

Маълумот учун: IRCICA — Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти ҳузуридаги ҳукуматлараро илмий-тадқиқот ва маданий муассаса фаолиятида муҳим ўрин тутади. Асосий вазифаси ташкилотнинг тўрт қитъада жойлашган 57 аъзо давлати тарихи, санъати ва маданий меросини ўрганиш ва тарғиб қилишдир.

Марказий Осиё IRCICAнинг энг муҳим фаолият йўналишларидан бири ҳисобланади. Биз, айниқса, Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонда, шунингдек, қўшни давлатларнинг илмий доиралари билан кўплаб илмий ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширмоқда.

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14833
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12226
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9953
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7984
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар