Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

CNN ва Euronews «Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ — янги кашфиётлар» медиафорумининг бош ахборот ҳамкорларига айланди

CNN ва Euronews вакиллари 24–28 август кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бўлиб ўтадиган «Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ — янги кашфиётлар» халқаро медиафорумида иштирок этади.

25 август куни Euronews телеканалининг бош директори ва таҳририят директори Клаус Штрунц медиафорумда «Янги ҳамкорлик: маданият, медиа ва ғоялар орқали Европа ва Марказий Осиёни бирлаштириш — Ислом цивилизацияси маркази глобал ахборот маконида» мавзусида махсус маъруза билан иштирок этади.

CNN вакили Паула Ханкокс медиафорумнинг ялпи сессия модераторларидан бири бўлади. Шунингдек, мазкур медиафорумда CNN International Commercial ижрочи вице-президенти Фил Нельсоннинг махсус видеомурожаати ҳам намойиш этилиши режалаштирилган.

CNN International Commercial минтақавий вакили Имрон Аҳмад «Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази — буюк мероснинг янги таянч нуқтаси» номли ялпи сессия доирасида «CNN Ўзбекистонни кашф этмоқда: ислом цивилизацияси мероси асосий йўналишга айланганида» мавзусида махсус маъруза билан иштирок этади. 

Форум дастуридан тарихий ва маданий меросни халқаро медиа маконида замонавий форматларда тақдим этиш масалаларига бағишланган маърузалар ва муҳокамалар ўрин олган.

Форумнинг асосий майдони Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида бўлади. Унда қарийб 50 мамлакатдан 300 нафар медиа ва экспертлар ҳамжамияти вакиллари — медиакомпаниялар, ахборот агентликлари ва телеканаллар раҳбарлари, журналистлар, продюсерлар, олимлар ҳамда креатив индустрия мутахассислари иштирок этади.

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1436626.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1178129.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
954627.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.