Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

IRCICA раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳақида ёзган китоб халқаро медиафорум дастуридан ўрин олади

Тошкент-Самарқанд шаҳарларида бўлиб ўтадиган «Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ — янги кашфиётлар» халқаро медиафоруми доирасида Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA) бош директори Маҳмуд Эрол Қилич муаллифлигидаги «Шавкат Мирзиёев — маърифатпарвар раҳбар» китоби тақдимоти ўтказилади.

Китоб Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев шахсияти, мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда давлат раҳбарининг халқаро ташаббусларига бағишланган.

Тақдимот доирасида китоб муаллифи Маҳмуд Эрол Қиличнинг махсус видеомурожаати намойиш этилади.

IRCICA — Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳузуридаги илмий-тадқиқот маркази бўлиб, ислом олами тарихи, санъати ва маданий меросини ўрганишга ихтисослашган. 

Марказ раҳбарининг мазкур тақдимотдаги иштироки форумнинг халқаро ноширлик йўналишидаги муҳим тадбирларидан бири бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро медиафорум 2026 йил 24–28 август кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бўлиб ўтади.

Форумнинг марказий майдони Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бўлади. Унда қарийб 50 мамлакатдан 300 нафар медиа ва экспертлар ҳамжамияти вакиллари — медиакомпаниялар, ахборот агентликлари ва телеканаллар раҳбарлари, журналистлар, продюсерлар, олимлар ҳамда креатив индустрия мутахассислари иштирок этади.

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1461926.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1203029.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
977127.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.