Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Oman TV: «Дунё Ўзбекистонда амалга оширилаётган улкан ишларни кўриши керак»

Аҳмад Ҳилол ал-Бусаидий, Oman TV телеканали янгиликлар дастури бошловчиси:

«Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ — янги кашфиётлар» Халқаро медиафорумидаги жараёнлар менга жуда ёқмоқда. Бу ерда ажойиб муҳит ҳукмрон. Кўплаб таниқли ва нуфузли телеканаллар ҳамда медиа вакилларининг таклиф этилгани ушбу маскан ҳақида кенг ахборот тарқатиш учун жуда катта имконият яратмоқда.

Бу жойнинг ўзи эса кишини мафтун этади. Бу ерда улкан тарих ва бой билим мужассам. Форумдан кўзланган мақсад ҳам, аслида, Ислом цивилизацияси маркази деворлари орасида амалга оширилаётган ишлар ва яратилаётган имкониятларни кенг намойиш этиш, деб ўйлайман. Бу жуда муҳим.

Мен доимо шуни истайманки, бу каби тадбирлар Ўзбекистон Республикасининг эришган ютуқларини дунёга намойиш этишда давом этсин. Ўзбекистон ислом цивилизациясини фақат ёзма тарих сифатида эмас, балки бугунги кунда ҳам инсонларга етиб бораётган, дунёга нур ва тинчлик улашаётган ҳақиқий куч сифатида намоён этаётганини кўрсатиб бериш муҳим.

Кўплаб мамлакатларда, масалан, Ўзбекистонни медиа майдонида унчалик яхши танилмаган ёки оммавий ахборот воситаларида кўп тилга олинмайдиган давлат сифатида тасаввур қилишлари мумкин. Аммо ушбу форумда иштирок этиб, бу ерда амалга оширилаётган ишлар, улар ортидаги катта меҳнат ва саъй-ҳаракатлар билан яқиндан танишгач, Ўзбекистон ўз тараққиёт йўлидан дадил бораётган, етакчилик қилаётган мамлакат эканига ишонч ҳосил қилдим. Бу, айниқса, Марказий Осиё ва ушбу минтақа учун жуда муҳим.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон халқини 1 сентябрь — Мустақиллик куни билан самимий табриклайман. Ўзбекистон Республикасига фақат эзгулик ва энг яхши тилакларни тилаймиз. Мамлакатингизга фаровонлик, тараққиёт ва юксалиш, бутун халқингизга эса соғлик-саломатлик ва хотиржамлик тилаймиз.

Эслатиб ўтамиз, 24-28 августда бўлиб ўтаётган «Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ — янги кашфиётлар» Халқаро медиафоруми қарийб 50 давлатдан 300 нафар медиа ва экспертлар ҳамжамияти вакиллари — медиакомпаниялар, ахборот агентликлари ва телеканаллар раҳбарлари, журналистлар, продюсерлар, олимлар ва креатив индустриялар мутахассислари иштирок этмоқда.

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1437926.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1179229.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
955627.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.