
2830
“Олим сифатида мен бу ҳужжатларни ҳали ҳеч қаерда кўрмагандим!”
Ўзбекистонда телевидениянинг яратилишига доир ҳужжатлар орасида тарих учун беқиёс аҳамиятга эга бўлган янги топилмалар аниқланди. Бу ҳақида филология фанлари доктори, доцент Перхан Алламбергенова маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон миллий архивида П. А. Грабовский ва И. Ф. Белинский ихтиросига оид бўлган, бугунгача оммага маълум бўлмаган бир нечта архив ҳужжатлари кашф этилди.





