
1921
Ўзбекистонга оид 80 дан ортиқ тарихий артефакт юртимизга қайтарилиши режалаштирилмоқда
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов бошчилигидаги делегациянинг Буюк Британияга расмий сафари режалаштирилган. Ташриф доирасида делегация аъзоларининг Лондондаги йирик коллекционерлар ва маданий мерос соҳасида фаолият юритаётган таниқли шахслар — Сарихоний, Халилий, Билол Судчи, Довудшоҳ каби диллерлар билан учрашувлари белгиланган.





