
2772
ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТУРКИЯ ВА АР-РИЁДДАГИ МАЪРИФИЙ ТАШАББУСЛАРИ: ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИ ХАЛҚАРО МИНБАРДА
Ўзбекистонлик бир гуруҳ олимлар Туркия Республикасида бўлиб, қатор анжуманлар, давра суҳбатлари, тақдимот ва кўргазмаларда иштирок этишди. Сафарнинг марказий воқеаси – Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган Туркия Миллий саройлар бошқармасининг 100 йиллигига бағишланган халқаро симпозиум бўлди. Унда 37 мамлакатдан 50 дан ортиқ маърузачи ва 300 га яқин иштирокчи қатнашиб, музей иши ва маданий меросни асраш бўйича замонавий ёндашувлар муҳокама қилинди.





