
1889
Шоҳруҳ Мирзонинг 1422 йилдаги нишони – Ислом цивилизацияси меросидаги нодир ҳужжат
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясидан жой оладиган нодир ёзма манбалар орасида Шоҳруҳ Мирзонинг 1422 йилда ёзилган нишони алоҳида аҳамиятга эга. Мумтоз ўзбек тилида битилган ушбу ҳужжат ўрта асрлар дипломатик ва ҳуқуқий ёзма маданиятининг юксак намуналаридан бири сифатида тарихий қимматга эга.





