
2090
Тасвир орқали тарихга саёҳат
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ҳар бир экспозицияни видеомаҳсулотлар билан бойитиш режалаштирилган. Бу орқали марказга ташриф буюрувчилар қадимий тарих, улуғ шахслар ва буюк кашфиётларни нафақат ўқиб, балки кўриб, ҳис қилиши мумкин бўлади. Мақсад — тарихни фақатгина сўзлар ва деталлар орқали эмас, тасвирлар орқали “жонлантириш” ва шу орқали ислом тамаддунининг узвийлиги, таъсири ва жозибасини янада чуқурроқ намоён этишдир.





