
1870
Инкор қилиб бўлмас тарихий ҳақиқат: сунъий интеллектга Шарқда асос солинган!
Рақамли технологиялар, сунъий интеллект ва шу каби оламшумул кашфиётларнинг асл негизи Европада эмас, Шарқда – Ал-Хоразмий томонидан кашф этилганлигини билармидингиз? Илм соҳасидаги оригинал инноватор сифатида тан олинган Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий нафақат ўз даври, балки бутун инсоният тамаддуни йўналишини ўзгартириб юборган алломалардандир. Унинг номи бугун дунё фан соҳасида "алгебра" ва "алгоритм" деган икки муқаддас атаманинг илдизида мужассам.





