
2235
Озарбайжон Президенти ёрдамчиси: “Ўзбекистон бугун дунё ҳавас қиладиган маскан яратди”
Озарбайжон Республикаси Президентининг ёрдамчиси Анар Алекперов Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолияти, унинг илмий-маърифий йўналишлари ва қисқа фурсатда эришилган ютуқлар билан яқиндан танишди. Ташриф доирасида у экспозисиялар бўйлаб саёҳат қилиб, ҳар бир залдаги тарихий манбалар, мултимедия ечимлари ва меъморий консепсиянинг юксак даражада бажарилганини алоҳида эътироф этди.





