
1742
Тошкентда Марказий Осиё ёшлари сунъий интеллект орқали маданий меросни сақлашни муҳокама қилишди
Тошкент шаҳрида ўтказилган “Марказий Осиё: умумий маънавий-маърифий мерос – умумий келажак” халқаро конгресси минтақа ёшларини ҳам бир мақсадда бирлаштирди. Илм-фан, инновация ва маданий мерос туташган ушбу мулоқотда ёшлар ўз халқларининг ўтмишига таянган ҳолда янги рақамли авлодни қандай қуриш мумкинлиги ҳақида фикр алмашишди.





