
Фикрлар
Илҳом Алиев
Озарбайжон Республикаси Президенти
Биродарим Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг доно раҳбарлигида Ўзбекистон тараққиёт ва бунёдкорлик йўлидан ишонч билан бормоқда. Улкан халқаро обрў-эътибор, самарали иқтисодий ислоҳотлар, саноат, транспорт, қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги кенг кўламли лойиҳалар Ўзбекистонни минтақада етакчи ўринга олиб чиқди.
Шавкат Миромонович нафақат доно давлат арбоби, балки Ўзбекистон-Озарбайжон муносабатларини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган инсондир. Озарбайжонда уни амалий ишлари, халқимизга бўлган самимий муносабати учун ҳурмат қилишади ва яхши кўришади.
Узоқни кўра биладиган сиёсатчи сифатида Шавкат Миромонович Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбайжон ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада яқинлаштириш зарурлигини аниқ кўра билади.
Кеча биз Ислом цивилизацияси марказида бўлдик. Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан бунёд этилган ушбу марказ мамлакат раҳбари Ўзбекистоннинг бой маданий қадриятларига содиқлигининг яна бир ёрқин исботидир.
Айрим мамлакатларда динимизга нисбатан хуружлар кучайиб, исломофобия тизимли тус олаётган бир пайтда, Ислом цивилизацияси марказининг очилиши бутун дунёга ислом — бунёдкорлик, бағрикенглик, дўстлик ва биродарлик дини эканини намоён этади. Ислом оламининг буюк намояндалари жаҳон илми ва маданиятига улкан ҳисса қўшган, Ислом цивилизацияси маркази буни яққол кўрсатиб турибди.
Ишончим комилки, Тошкентдаги салобати ва экспозицияси жиҳатидан ноёб бўлган Ислом цивилизацияси маркази бутун ислом оламининг фахр-ифтихорига айланади
