Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистонда Ислом цивилизацияси маркази
banner

Фикрлар

Александр Вучич

Сербия Президенти

Мен сизнинг Президентингизни ва мамлакатингизни ана шундай муҳташам мажмуа ишга тушаётгани билан табрикламоқчиман. Аввало бизга ушбу муҳташам марказ билан яқиндан танишиш имкони берилгани учун миннатдорлик билдираман.  Бу йирик илмий-маърифий марказ нафақат хориждан келган меҳмонлар учун, балки ёш авлод вакиллари учун  ҳам жуда катта аҳамиятга эга. Чунки улар бу марказ орқали ўзбек халқи маданияти ва  тарихи билан таниша оладилар. Шунинг учун мен бугун жуда кўп нарсани ўргандим деб ўйлайман ва албатта бу ерга яна қайтаман. Чунки Ислом цивилизацияси маркази ниҳоятда замонавий ва ажойиб усулда бунёд этилган. Мен бунга ўхшаш марказни аввал ҳеч қаерда  кўрмаганман. Мен  сербиялик барча ватандошларимга шундай деган бўлардим: “Азизларим, мен жуда катта хато қилганман, чунки Ўзбекистонга  илгари ҳеч қачон келмаганман. Илтимос, имкон қадар тезроқ бу юртни кўриш учун келинглар.

af