Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистонда Ислом цивилизацияси маркази
banner

Фикрлар

Султон Раев

TURKSOY бош котиби

Аввало айтиш жоизки, жаноб Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович жуда муҳим ва буюк концепция — Ўзбекистоннинг Учинчи Ренессанси ғоясини илгари сурдилар. Маълумки, Ўзбекистон тарихида икки буюк Ренессанс даври бўлган. У даврларда мамлакатнинг маънавияти, маданияти, меъморчилиги ва илм-фани юксак тараққиётга эришган. Бугунги ХХI асрда Ўзбекистон ана шу тараққиёт йўлини давом эттирмоқда. Учинчи Ренессанс ғояси, аввало, миллий маънавият, маданият ва тарихий меросга таянади. Ислом цивилизацияси маркази ҳам ана шу ғоянинг амалий ифодаси десак муболаға бўлмайди. Менимча, бундай марказнинг дунёда аналоги йўқ. Чунки бугун Ислом цивилизациясининг ўрни янада муҳим аҳамият касб этмоқда. Биз исломий меросни замонавий ҳаёт ва янги дунё билан уйғун ҳолда ўрганишимиз ва тарғиб қилишимиз керак. Шу нуқтаи назардан, мазкур лойиҳа жуда улуғ ва аҳамиятли ташаббус. Биз ТУРКСОЙ билан Ислом цивилизацияси маркази ўртасида илк кунларданоқ ҳамкорлик меморандумини имзолаганмиз. Ўзаро алоқаларимиз жуда яхши йўлга қўйилган. Шу пайтгача бир қатор қўшма лойиҳалар амалга оширилди.Марказнинг расмий очилишидан сўнг яна кўплаб қўшма ташаббуслар режалаштирилган, - деди Султон Раев.

af