
Фикрлар
Эрик Бейсвенгер
Бавариянинг Европа ишлари ва халқаро муносабатлар бўйича давлат вазири
Мен бундай марказни ҳали кўрмаганман. У ниҳоятда замонавий бўлиб, ислом дини, сизнинг бой маданиятингиз ва анъаналарингизни дунёнинг турли бурчакларидан келган меҳмонларга яқин ва тушунарли тарзда намоён этади. Шу билан бирга, марказда илм-фанга ҳам алоҳида эътибор қаратилгани таҳсинга лойиқ.
Бу маскан нафақат ёшларни қизиқтиради, балки уларни илҳомлантириб, янги изланишларга ундайди. Менимча, унинг тарбиявий аҳамияти ниҳоятда катта ва бундай ташаббусларни фақат қўллаб-қувватлаш керак.
Ушбу марказ маданиятларимиз, жамиятларимиз ва давлатларимиз ўртасида мустаҳкам кўприк вазифасини ўтайди.
Биз маданий ва ижтимоий алмашинувни ривожлантиришдан манфаатдормиз, шунингдек, сизларнинг ёндашувларингизни ҳам қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Чунки Ўзбекистонни Бавария ва умуман Германияда янада кенгроқ танитиш муҳим, деб ҳисоблаймиз.
Аввало, бу марказ ўзига хос ва ноёб — бундай мажмуа ҳали мавжуд эмас. Иккинчидан, уни қисқа фурсатда ва юқори сифат даражасида барпо этиш алоҳида эътирофга лойиқ. Учинчидан, бу замонавий ва интерактив музей бўлиб, у минг йиллик тарихни қисқа вақт ичида кенг жамоатчиликка етказиш имконини беради.
Шунингдек, ушбу марказ Ўзбекистоннинг дунёга очилишида муҳим рол ўйнайди ва мамлакатингизнинг ўзига хос жиҳатларини кенг намойиш этади.
