Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Фикрлар

Талғат Сафа Тожиддин

Россия мусулмонлари Марказий диний бошқармаси раиси, Шайхулислом

Ўзбекистон қадимий тарих китобларида Билодул Мовароуннаҳр номи билан тилга олинади.
Бу юрт нафақат ислом оламида, балки бутун дунёда қадимий цивилизация марказларидан бири сифатида машҳур. Унинг халқи эса ана шу буюк мероси билан ҳақли равишда фахрланади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий мажмуаси каби улуғвор иншоотларнинг барпо этилиши ҳақиқатдан ҳам ҳайратланарли ва қувонарли ҳодисадир.

Имом Бухорий ҳазратларининг Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларини жамлаган асари Қуръони каримдан кейинги энг улуғ китоблардан бири сифатида эътироф этилади.

Бироқ бу фақатгина бинолар эмас. Мен ўзим ҳам бу ерда 60-йилларда таҳсил олганман. Бугун эса ўша йилларда бирга ўқиган синфдошларимнинг буюк маърифатпарвар Зиёвуддинхон Бобохон ҳазратлари йўлини муносиб давом эттириб, Янги Ўзбекистоннинг янги юксалишига муносиб ҳисса қўшаётганини кўриб, беқиёс мамнунман.

Цивилизация халқ яратадиган буюк қадриятдир. Зеро, инсон Аллоҳ таолонинг ер юзидаги халифасидир.

Бу ҳар бир инсонга ҳам, ҳар бир халққа ҳам тааллуқлидир. Ислом цивилизацияси марказининг ушбу биринчи халқаро форуми ҳам бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзуларига бағишланган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, бу осон эмас, жуда мураккаб давр. Бугун цивилизациямиз ва маънавий-ахлоқий қадриятларимиз орқали дунё халқлари ўртасида ўзаро ишончни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшишимиз зарур.

Бу оилада ҳам, кундалик ҳаётимизда ҳам, халқлар ва давлатлар ўртасидаги муносабатларда ҳам ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади.

Президент томонидан илгари сурилаётган бу эзгу ташаббуслар нафақат бағрикенгликни, балки халқлар ўртасида ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонамиз ва умид қиламиз.

Бунинг учун эса, шубҳасиз, маърифат керак. Аждодларимиз асрлар давомида яратган бой маънавий меросни қайта тиклашимиз лозим. Улар бу қадриятларни ҳаётга татбиқ этганлар. Энди эса қуёшли Ўзбекистонда, ислом оламининг энг қадимий ва муборак заминида яна бир бор жам бўлиб, Имом Мотуридий ва бошқа улуғ мутафаккирлар таълимоти асосида бу меросга янгича нигоҳ билан қарашимиз зарур.

Шу фурсатдан фойдаланиб, ўз номимдан ва мамлакатимиз мусулмонлари номидан муҳтарам Президент Шавкат Мирзиёевга мустаҳкам соғлиқ, битмас-туганмас куч-ғайрат ҳамда маънавий қадриятларни ҳаётга татбиқ этиш, Ватанга муҳаббатни юксалтириш, юртимизда ва бутун дунёда тинчлик ҳамда барқарорликни мустаҳкамлаш йўлидаги эзгу ишларида улкан муваффақиятлар тилайман.

Талғат Сафа Тожиддин