
Фикрлар
Шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Соний
Осиё Олимпия кенгаши президенти
Бу марказда бирор бир жиҳатни алоҳида ажратиб кўрсатиш қийин — ҳаммаси ниҳоятда гўзал ва пухта ўйланган. Милоддан аввалги уч минг йиллик тарихдан бошлаб бугунги Янги Ўзбекистонгача бўлган давр изчил ва мантиқий тарзда ёритилган. Бу эса мамлакатда вақт ўтиши билан қандай улкан ўзгаришлар юз берганини аниқ ва равшан кўрсатиб беради. Сизларга энг эзгу тилакларимни билдираман.
Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги илк таассуротларим жуда аъло. Ростини айтсам, барча маълумотлар шу қадар содда, тушунарли ва таъсирли тарзда тақдим этилилишини кутмаган эдим. Бу менга жуда катта таассурот қолдирди. Қилинган барча меҳнатлар учун чуқур миннатдорлик билдираман. Энг аввало Президентингизга, ҳукуматга ва бутун Ўзбекистон халқига самимий раҳмат айтмоқчиман.
Бу марказ Президентингиз ташаббуси билан барпо этилгани бежиз эмас. У жуда улкан ва масъулиятли ишни амалга оширди. Ислом тарихи ва бой меросини асраб-авайлаш, уни замонавий, содда ва тушунарли визуал воситалар орқали кенг жамоатчиликка етказиш катта саъй-ҳаракат ва юксак ёндашувни талаб қилади. Бу ҳақиқий ўрганиш ва англаш маскани. Бу ерга келган ҳар бир инсон — у мусулмон бўладими ёки йўқми — тарих ва маданиятни осон англай олади. Бу ишларнинг барчаси ортида ниҳоятда катта меҳнат ва фидойилик мужассам.
