Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Фикрлар

Фредерик Брессан

Темурийлар тарихи ва санъатини ўрганиш уюшмаси президенти

Мен жуда ҳайратдаман, чунки бундай махсус хонани кўраман, деб умуман кутмаган эдим. Айниқса, Темурийлар жамияти логотипини кўриб, жуда фахрландим. Бу жамият кўп йиллардан бери фаолият юритиб келмоқда. Мен учун энг таъсирли жиҳат — ушбу жамиятнинг камтарона ташаббус сифатида бошланиб, бугун 37 йил давомида барқарор фаолият юритиб келаётганидир. Бунинг барчаси Амир Темур ва Темурийлар мероси билан боғлиқ. Айниқса, мен Мирзо Улуғбекни жуда қадрлайман. Биз Темурийлар меросини Франция, Европа ва Америкада кенг тарғиб қилиб келяпмиз. Шу мақсадда кўплаб илмий анжуманлар, тадқиқотлар ва маданий тадбирлар амалга оширилди. Бугун эса Ўзбекистонда шундай замонавий Марказ барпо этилганини кўриб, жуда хурсандман.

Марказдаги экспозиция ва тақдимот жуда пухта ва юқори даражада ташкил этилган. Бу жой кўплаб инсонларни жалб этади ва уларда чуқур таассурот қолдиради. Бу ердаги ноёб экспонатлар ва бой мерос ҳақиқатан ҳам юксак баҳога лойиқ. Айни пайтда уюшма томонидан “Passion Ouzbékistan” — “Ўзбекистонга муҳаббат” номли китоб устида изчил иш олиб борилмоқда. Ушбу нашр сўнгги ўттиз йил давомида амалга оширилган фаолиятни умумлаштириб, ўзбек ва француз халқлари ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни ёритишга қаратилган. Бугун бу бой меросни дунёга намоён этиш учун яратилган имкониятлар мени жуда қувонтиради.

Фредерик Брессан