Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Фикрлар

Жеймисон Грир

Америка Қўшма Штатларининг Савдо вакили

Бу ерда мен энг аввало Ўзбекистоннинг ўз тарихи ва маданий меросига бўлган юксак эҳтиромини кўрдим. Марказнинг қалбида ҳазрати Усмонга тегишли муқаддас Қуръони Карим сақланаётгани ва одамлар уни ўз кўзлари билан кўриш имкониятига эга экани жуда таъсирли ҳолат. Аммо мени янада кўпроқ ҳайратлантирган жиҳат шундаки, бу ерда тарих фақат намойиш этилмайди. У мамлакатнинг бугуни ва эртаси билан уйғунлаштирилган. Олимларингиз, шоирларингиз, мусиқачиларингиз, давлат арбобларингиз ва бутун миллий меросингиз бир маконда жамланган. Шу сабабли Марказ Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатидаги ўзлиги ва руҳини жуда таъсирчан тарзда намоён этади.

Менимча, бу лойиҳа Президентингизнинг узоқни кўра билиш қобилияти ва стратегик қарашларининг амалий ифодасидир. У нафақат мамлакат иқтисодиётини дунёга очмоқда, балки ёш авлодга ўз тарихи, илдизлари ва келажакда эришиши мумкин бўлган юксак марраларни кўрсатиб бермоқда. Ўзбекистон тарихи турли даврларда бошқа давлатлар мероси сифатида талқин қилинган ҳолатлар ҳам бўлган. Аммо бу ерда мен халқ ўз тарихини қайта тиклаётганини, уни чуқур ўрганаётганини ва бутун дунёга муносиб тарзда тақдим этаётганини кўрдим. Бу жуда катта ютуқ.

Жеймисон Грир