Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Фикрлар

Сердар Чам

Туркия Ҳамкорлик ва Мувофиқлаштириш агентлиги (TİKA) президенти

Бу ерга келганимиздан жуда катта бахтиёрлик ҳис қилдик. Аввало, Ўзбекистон Президентига, Марказ раҳбариятига ва бутун Ўзбекистон халқига самимий миннатдорлигимизни билдираман. Бир мусулмон ва бир турк сифатида шу масканни кўриш мен учун катта шараф бўлди. Бу ерда аждодларимиз мероси, уларнинг илм-фан, маданият ва цивилизация тараққиётига қўшган ҳиссаси жуда юксак савияда намойиш этилган. Бу марказ нафақат Ўзбекистоннинг, балки бутун турк ва ислом оламининг фахри бўладиган маскан экан.

Ҳозирги ёш авлодга китоб ўқитиш ёки тарихни оддий услубда тушунтириш осон эмас. Аммо бу ерда рақамли технологиялар, визуал ечимлар ва сунъий интеллект ёрдамида ёшларнинг дунёқарашига мос замонавий тақдимотлар яратилган. Бу жуда катта меҳнат ва юксак тафаккур маҳсули. Аждодларимизнинг кашфиётлари ва цивилизацияга қўшган ҳиссаси ана шундай замонавий усулда бутун дунёга кўрсатилмоқда. Бу ҳақиқатдан таҳсинга сазовор

Сердар Чам