
Фикрлар
Сабаҳ АлМомин
Жаҳон фанлар академияси вице-президенти
– Ростини айтсам, бу ерда амалга оширилган ишлар мени ҳайратга солди. Ўзбекистон раҳбариятини, Президентингизни, ушбу лойиҳани ҳаётга татбиқ этган барча рассомлар ва тарихчиларни самимий табриклайман.
Бу Ўзбекистон учун беқиёс ва ниҳоятда муҳим лойиҳа. Унинг дунёнинг кучли ўнлигидан жой олиши мутлақо мантиқий. Лойиҳа жуда пухта ўрганилган, энг майда деталларигача очиб берилган.
Тасвирланган алломалар, давлат арбоблари, диний уламолар ана шундай буюк цивилизацияни барпо этган. Биз бугун ҳам уларнинг илмий меросидан баҳраманд бўлиб келмоқдамиз. Замонавий илм-фан айнан шу пойдеворга таянади. Шу боис, бундай цивилизацияга мансуб эканингиз билан фахрланишингиз керак.
