Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Фикрлар

Тони Блэр

Буюк Британиянинг собиқ Бош вазири, Глобал ўзгаришлар институти раиси

Бундай кўламдаги, бундай таъсирчан ва мазмунан чуқур лойиҳани амалга ошириш учун катта кўра билиш салоҳияти, тасаввур ва жасорат талаб этилади. Президент Шавкат Мирзиёев асрлар синовига дош берадиган, вақт ўтгани сайин аҳамияти янада ортиб борадиган маскан яратди.

Бу Марказ нафақат муайян тарихий давр ёки маданий мерос ҳақида сўзлайди. У цивилизация ҳақидаги муайян ғояга, инсонларни бирлаштирувчи маърифат ва бағрикенглик тамойилларига бағишланган. Шу билан бирга, у Президентнинг ташаббускорлиги, амалий иродаси ва катта ғояларни ҳаётга татбиқ этиш қобилиятининг ёрқин ифодасидир.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази — мен дунёнинг турли жойларида кўрган энг эътиборга молик масканлардан биридир. Мен кўп мамлакатларда бўлганман, кўплаб тарихий ва замонавий иншоотларни кўрганман, аммо бу Марказ алоҳида таассурот қолдиради.

У Ислом цивилизацияси, унинг бой мероси ва Ўзбекистоннинг уч Ренессанси ҳақида чуқур тасаввур беради. Бу ернинг руҳи — уйғунлик, бағрикенглик, тинчлик ва инсонларни бирлаштириш ғояларига асосланган. Шу маънода, Марказ нафақат музей, балки халқлар ва маданиятлар ўртасидаги мулоқот майдонидир. Ўзбекистон бу билан чиндан ҳам фахрланиши керак.

Марказнинг Оксфорд ва Кембриж билан ҳамкорлик қилаётгани мени қувонтирди. Буюк Британия ва Ўзбекистон ўртасидаги бу яқин илмий-маданий боғлиқлик жуда муҳим.

Бу ерда намойиш этилаётган айрим артефактлар аввал Буюк Британияда бўлган, эндиликда эса улар ўз тарихий заминида турибди. Умид қиламанки, бу ҳолат фақат ўтмиш билан боғлиқ рамз бўлиб қолмайди, балки Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги келажак ҳамкорлиги учун муҳим белгига айланади.

Тони Блэр