
Фикрлар
Оллошукур Пошшозода
Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом
Бугун ислом дунёси учун муҳим тарихий кундир. I Ислом цивилизацияси форуми халқларимиз ва бутун инсоният учун хайрли бўлишини тилаб қоламан.
Сўзим аввалида Озарбайжон Президенти жаноби олийлари Илҳом Алиевнинг форум иштирокчиларига йўллаган саломларини етказмоқчиман.
Ўзбекистон Яратганнинг луфтига соҳиб бўлган улуғ масканлардан бири. Асрлар давомида ислом маърифатининг чироғи бўлган. Энг оғир даврларда ҳам мазкур нурни сўндиришмаган. Ўзбекистон тупроғининг шон-шуҳрати тиллларда достон бўлган. Бугун ўз тарихининг порлоқ Учинчи ренессанс даврини бошлаган Янги Ўзбекистонда зоти олийлар Шавкат Мирзиёевнинг бошчилигида ислом динининг илмий тадқиқотларга сабаб бўлаётгани диққатга сазовор иш.
Давлат раҳбарларимизнинг чуқур сиёсий ирода ва маънавияти билан икки қардош давлатнинг келажаги янада порлоқ бўлишига ишончим комил.
Ўзбекистонда тахсил олганим боиз бу тупроқларнинг тарихи билан ёшлигимдан танишман. Бутун дунёдан илм ахтариб келганлар учун маърифат ва илм чироғини ёққан Ўзбекистон, ҳадис илми билан мусулмон оламига танилган Имом Бухорий ҳазратларининг юрти. Бугунги кунда эса шундай улуғ зот шарафига муҳташам мажмуа барпо этган ва Имом Бухорий илмий тадқиқот марказини ташкиллаштирган жаноби олийлари Шавкат Мирзиёевга чуқур миннатдорлик билдираман.
