Turath Dispatch
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Фикрлар

Меҳмет Нури Эрсой

Туркия Республикаси маданият ва туризм вазири

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан бугун ушбу юртга ташриф буюриш ва, хусусан, Ислом цивилизацияси марказини зиёрат қилиш имкониятига эга бўлганимдан мамнунман. Мен бу иншоот қурилиши жараёнини 2021 ва 2024 йилларда ҳам кўрган эдим. Бугун унинг якунланган ҳолатини кўриб, ўзбек қардошларим учун жуда фахрландим. Биз Гиннес рекордлар китобига кирган марказлардан бири бўлган, 42 минг квадрат метр майдонни эгаллаган улкан музей мажмуасида турибмиз. Бу ерда ушбу заминларда исломдан аввалги цивилизациялар тарихи, ислом динининг кириб келиши, Ўзбекистоннинг Биринчи ва Иккинчи Ренессанси, шунингдек, Янги Ўзбекистондаги Учинчи Ренессанс ғояси изчил ва яхлит тарзда намоён этилган. Марказда меҳнат қилган барча мутахассисларни табриклайман.

Туркий-исломий ва бошқа исломий асарларни асраб-авайлаш, уларни кенг жамоатчиликка намойиш этиш борасида жуда муҳим ишлар амалга оширилмоқда. Биз Туркияда ҳам музейчилик соҳасида кўплаб лойиҳаларни амалга оширяпмиз. Аммо бу ерда замонавий музейчиликнинг энг сўнгги технологиялари қўлланилганига гувоҳ бўлдим. Ўзбекистонга келган ҳар бир киши албатта ташриф буюриши ва кўриши керак бўлган масканлардан бири, деб ўйлайман. Ўзбекистон билан муносабатларимиз жуда мустаҳкам. Ҳар бир йўналишда фикр алмашиб, бир-биримиздан ўрганиб келяпмиз. Қардош мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик, давлат раҳбарларимиз бошлаб берган яқин муносабатлар бундан кейин ҳам изчил давом этишини истайман

Меҳмет Нури Эрсой