Фикрлар

Ларс Расмуссен

Ларс Расмуссен

Дания Қироллиги ташқи ишлар вазири

Одамларга ислом фақат дин эмас, балки илм-фан, маърифат ва тараққиёт билан ҳам чамбарчас боғлиқ эканини кўрсатиш ғояси менга жуда катта таассурот қолдирди. 

Бу ерда сизларнинг аждодларингиз томонидан амалга оширилган кўплаб илмий кашфиётлар ва ихтиролар ҳақида билиш мумкин. Мен учун бу ҳақиқатан ҳам жуда қизиқарли ва катта таассурот қолдирган тажриба бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев ушбу марказни барпо қилар экан, дунё ҳамжамиятига бир хабар етказишни мақсад қилган. Бу — ўзаро боғлиқлик, ҳамкорлик ва бағрикенглик хабари. 

Яна бир жиҳатни айтишим керак: мен Марказнинг ҳатто учдан бир қисмини кўрдим, холос. Шунинг учун бу ерга яна қайтиб келишим керак.

Умид қиламанки, бу ташрифимиз Ўзбекистон ва Дания ўртасидаги янада яқин ҳамкорликнинг янги бошланиши бўлади. Келажакда кўплаб даниялик ёшларнинг Ўзбекистонга келиб, ушбу гўзал мажмуага ташриф буюришларини истардим. Шунингдек, Данияда сақланаётган тарихий артефактлар билан ҳам ўзбекистонликлар ва бошқа меҳмонлар яқиндан танишишлари мумкин.