
Фикрлар
Марта Кос
Европа Иттифоқининг Кенгайиш масалалари бўйича комиссари
– Бундай Марказни тасаввур ҳам қила олмасдим. Ўз тарихингиз ва бугунги ҳаётингизда муҳим бўлган барча жиҳатларни шу қадар таъсирли тарзда намойиш этаётганингиз мени чин дилдан ҳайратга солди. Бу марказни кўраётганимдан жуда мамнунман ва бу мен учун катта шараф. Яна шуни қўшимча қилмоқчиманки, сиз билганингиздек, Ислом цивилизацияси марказининг бунёд этилиши Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилган. Бундай марказни қуриш ғояси ва унинг мазмуни – буларнинг барчаси жуда юқори қадрланиши керак бўлган ишлар. Ўз халқига яхшилик қиладиган Президентларни мен жуда қадрлайман. Чунки анъана, тарих муҳим — биз буларни авлоддан-авлодга мерос қилиб етказамиз. Президентингиз халқ учун шундай ишни амалга оширгани ниҳоятда олийжаноб ташаббус.
Президент Шавкат Мирзиёев билан илк бор бир неча вақт олдин Брюсселда учрашган эдик. Бу учрашувимиз иккинчиси ва менга ёқадиган жиҳати шуки, давлатингиз раҳбари аниқ режа асосида ишлайдиган инсон. Навбатдаги учрашувимизда Президентингиз томонидан бир неча масалаларда ҳамкорликларимиз бўйича керакли тавсиялар билдирилди ва бу фикрларга тўлиқ рози бўлдим. Биргаликда амалга оширишимиз мумкин бўлган улкан лойиҳалар бор. Бу имкониятга эга бўлганимдан мамнунман.
