Фикрлар

Ғуломризо Нури Қизилжеҳ

Ғуломризо Нури Қизилжеҳ

Эрон Ислом Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири

Бугун Ўзбекистонда бунёд этилган ушбу ажойиб мажмуа — Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази билан танишиш шарафига муяссар бўлдим. Бу ташрифдан мамнунман. Марказ ижодкорлари ва уни яратишда иштирок этган мутахассислар жуда улкан ва таҳсинга лойиқ ишни амалга оширган.

Бу ерда, аввало, Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бой тарихи кенг ёритилган. Шу билан бирга, ислом динининг минтақадаги тарихи, унинг моҳияти, маърифат ва маънавиятга, бунёдкорликка асосланган қадриятлари ҳам кенг намоён этилган.

Ушбу марказни яратиш ташаббусини илгари сурган ва уни амалга оширишда иштирок этган барча инсонларга, биринчи навбатда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жаноби олийларига чуқур миннатдорлик билдирамиз.

Менимча, Марказнинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, у ўтмишни шунчаки намойиш этибгина қолмай, уни келажак билан боғлайди. Тарих ва ислом цивилизацияси меросини намоён этиш орқали инсонларни тараққиёт ва эзгу ривожланиш ғоялари сари йўналтирувчи муҳим маърифий макон сифатида намоён бўлади