Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистонда Ислом цивилизацияси маркази
banner

Фикрлар

Стефан Краевски

Полша қишлоқ хўжалиги вазири

Бу ерда учта ренессанс — Ўзбекистоннинг бугунги қиёфасига таъсир кўрсатган жараёнлар ва буюк инсонлар яратган мерос — буларнинг барчаси аниқ ва ихчам тарзда намойиш этилган. Инсониятни янги йўналишга бошлаган дастлабки ўзгаришлар, улкан силжишлар бу ерда ёритилган ва уларнинг аҳамияти беқиёс. Президент Шавкат Мирзиёев қарори билан бунёд этилган ушбу маскан тарихнинг бошидан ҳозирги давргача бўлган жараённи тўлиқ очиб беради. Бу марказ бугунги ва келажак авлодлар — айниқса болалар ва ёшлар учун тарихни ўрганиш, анъаналар ва миллий қадриятларга ҳурмат руҳини сингдириш учун жуда муҳим. Бу таассуротлар узоқ йиллар ёдимиздан чиқмайди. Биз Полша-Ўзбекистон муносабатларини иқтисодий соҳалардан бошлаб маданият, таълим ва инсонпарварлик масалаларигача ривожлантирмоқдамиз. Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг муҳим шерикларимиздан бири ҳисобланади. Талабалар алмашинуви ва илмий ҳамкорлик каби ташаббуслар йиллар давомида доимий дўстлик ва ишончни шакллантиришга хизмат қилди. Умид қиламанки, бу алоқалар янада мустаҳкамланади.

af